Шаҳар кенгаши сессияси ўтказилди

Куни кеча Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги  75 сессияси ўтказилди.

Унда 7 та масала муҳокама қилинди.

Дастлаб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида шаҳар сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатларнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақидаги қарорни тасдиқладилар. 14-Зарифобод сайлов округидан бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилиб, (57,9%) овоз тўплаган Мутабар Эшмуродова ҳамда 13-Ҳунармандлар сайлов округи бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон-Либерал демократик партиясидан кўрсатилиб, (57.9%) овоз тўплаган Азизжон Эшпулатовларга гувоҳномалар топширилди.

 

Шундан сўнг шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиеванинг Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тингланди.

Сессияда навбатдаги масала бўйича Каттақўрғон шаҳрида 2023 йил март ойи якуни билан хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпўлатов ҳисобот берди.

 

Шу куни депутатлар Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида, шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳамда Референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини кунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM