Қурилиш комплекси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида қурилиш комплексига кирувчи идора ва  ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда соҳада келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар атролифча муҳокама қилинди.  

Кун тартибидаги масалалардан келиб чиқиб, мутасаддиларга куз-қиш мавсумида шаҳардаги қаватли уйларда юзага келган муаммоларни бартараф этиш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ  фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан профилактик тадбирларни ташкил этиш, корхона-ташкилотлар ва аҳоли хонадонларидан таъбиий газ истемоли ва электр энергия истеъмолидан юзага келган қарздорликларни бартараф қилиш чораларини кўриш ҳамда шаҳар аҳолисини доимий равишда ичимлик суви билин таъминлаш ва ичимлик суви тармоқларида юзага келган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан аниқ вазифа ва топширилар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM