МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛАДИМИ?

Республикамиз Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрида ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш, ирригация тармоқларини ҳамда пиёдалар йўлакларини қуриш каби бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб олинган.

Шунга асосан ҳозирги кунда “Кунжупай” маҳалласидаги “Зирабулоқ”, “Зиёвуддин”, Кунжупай 3- ва 5- ўтар кўчаларига янги сув тармоқлари тортилган. Лекин, аномал совуқ ҳаво туфайли ишларни якунига етказишнинг имкони бўлмаган. Ҳозирда ҳаво ҳароратининг илиши туфайли ушбу кўчалардаги қорлар эриб, аҳолининг ҳаракатланиши учун ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мутасаддилар иштирокида “Кунжупай” маҳалласида бўлди ва мазкур кўчалардаги ҳолатни кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашиш давомида бу муаммони бартараф этиш юзасидан масъулларга зарурий топшириқлар берилганлигини таъкидлади.

Жумладан, шаҳар ҳокими кўрсатмасига биноан ҳоким ўринбосари Ж.Ахмедов раҳбарлигида масъул қурилиш пудратчи ташкилот вакиллари томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида яқин кунларда ушбу кўчага шағал тўкиб йўлларни тартибга келтириш ва жорий йилда шаҳардаги ички йўлларни таъмирлаш учун ишлаб чиқиладиган дастурларга киритиб кўчани асфальтлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди. 

Шунингдек, қурилиш пудратчи ташкилот вакиллари йўлдаги таъмирлаш ишларини якунига етказилмай қолганлиги боис юзага келган ноқулайликлар учун маҳалла аҳолисидан узр сўраб, ушбу муаммони тез кунларда бартараф этилишини маълум қилишди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM