САЛОҲИЯТЛИ, ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР- ЮРТ ТАЯНЧИ

Image_tadbir: 

Яқинда шаҳар Драма театрида муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган чақирилувчи- лар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга Каттақўрғон шаҳар ва туман ички ишлар бўлими ходимлари ва профилактика инспекторлари, мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби, “Маҳалла” жамғармаси ва МФЙ раислари, “Ёшлар Иттифоқи” шаҳар кенгаши вакиллари таклиф этилдилар.

Йиғилишда, Қуролли Кучлар сафига ватанпарвар, фидойи ва садоқатли ёшларни танлаб олиш ва улар онгига буюк аждодларимиз ҳақидаги билимларни сингдиришга доир белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан тасдиқланган “Фидокор Ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари тўғрисидаги низом талаблари ва Президентимизнинг 2002 йил 12-декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонун мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар  берилди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM