МЕҲР ВА САХОВАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

Image_tadbir: 

Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Маънавиятимизнинг юксак белгиси бўлган  меҳр-оқибат, мурувват тушунчалари азалдан халқимизнинг онгу-шуурига сингиб кетган.
Бу каби азалий қадриятларимиз айниқса турли тадбирларда ўзини юксак намоён этади.
Жумладан, 3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримизда меҳр ва саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча шаҳар Педагогика коллежида ўтказилган хайрия акциясида ҳам ҳамшаҳарларимиз ўзларининг саховатларини кўрсатдилар. Бугун бу каби хайрли ишларнинг давоми сифатида бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жамшид Носиров ҳамшаҳарларимизнинг хонадонларида бўлди. 
Байрам муносабати билан фуқароларга меҳр ва мурувват ҳамда шаҳар ҳокимлигининг совға-саломлари топширилди.
Бу каби хайрли тадбирлар давом этади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM