МЕҲР УЛАШИБ!

Бугун, 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Шу муносабат билан шаҳримиздаги имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кўнгилларига шодлик улашиш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Жумладан, шаҳримиздаги 5 ёрдамчи махсус интернат мактабида бўлиб ўтган тадбир болажонларга олам-олам завқ бағишлади.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун юртимизда ҳар бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмаслигини, айниқса, имконияти чекланган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар эътирофга лойиқлигини ва бугун ушбу муассасада ҳам тарбияланувчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таъкидлади.

Муассасада бугун 184 нафар тарбияланувчи бор. Уларнинг 51 нафари қизлар ва 133 нафари ўғил болалардан иборат. Кейинги икки йил ичида интернатда болажонларни таълим-тарбия олишлари учун барча имкониятлар яратилди.

Тадбирда болажонлар ўзларининг иқтидорларини намоён этдилар. Ажойиб куй ва қўшиқларни, шеърларни маҳорат билан ижро этдилар.

Саховатпеша тадбиркор, ҳамшаҳримиз Мухаммаджон Мелиев томонидан болажонлар учун байрам муносабати билан дастурхон ёзилди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан болажонларга совға-саломлар улашилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM