ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС !

Бугун мамлакатимиз бўйлаб 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан турли тадбирлар, хайрия акциялари ўтказилди. Жумладан, шаҳримизда ҳам шу муносабат билан “Версал” тадбирлар масканида шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳарбийлар томонидан тадбир ўтказилди. 

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун юртимизда имконияти чекланган фуқароларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлиги, ўтказилаётган мана шундай тадбирлар ҳам меҳр ва саховатнинг юксак намунаси эканлигини таъкидлади.

Байрам дастурхони атрофида бўлиб ўтган тадбир давомида шаҳар ҳокимлиги томонидан тадбир иштирокчиларига совға-саломлар улашилди.

Ўз навбатида тадбир иштирокчилари ҳам бу каби эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчиликларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM