ЁШ КИТОБХОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Image_tadbir: 

26-январь куни шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактабида 2017 йил ёш китобхон танлови ғолиблари Нарпай тумани 24-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мохинисо Шомиродова ҳамда Пахтачи тумани 24-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Махлиё Ўроқовалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Шаҳар ХТБга қарашли мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари, ММИБДЎ лари, вилоят ва шаҳар прокуратураси ходимлар иштирокида ўтказилган учрашувда китобхон қизлар ўқувчи ёшларга китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, китоб мутолаа қилишнинг аҳамияти тўғрисида гапириб уларни ҳам китобхонликка чақирди. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар ёш китобхонларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар

“Умид ғунчалари” халқ дастаси иштирокидаги концерт дастури тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM