“Яккабоғ” ҳудудига яхши ният билан 3000 та терак қаламчалари экилди

Дарахт экиб, боғ яратиш халқимизга хос одат. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги хайрли ҳаракат шу кунларда ушбу эзгу анъана ўзини юксак намоён этмоқда.

Куни кеча “Яккабоғ” маҳалласида маҳалла вакиллари ташаббуси билан  амалга оширилган кўкаламзорлаштириш тадбирида бу янада яққол намоён бўлди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун мана шу хайрли ҳаракат натижасида шаҳримиз қанчалар обод ва кўкалам бўлаётгани, қолаверса турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг экилиши атроф-муҳит, атмосферага фойдаси жуда катта эканлигини, бу каби  хайрли тадбир шаҳримиздаги ҳар бир маҳаллада амалга оширилишини алоҳида таъкидлади.

Шу куни маҳалла фаоллари яхши ният билан 3000 та калифорния ва кўк терак қаламчалари ҳамда 60 га яқин арча кўчатларини ўтқаздилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM