Каттақўрғон шаҳар ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобил йўллари, ички хўжалик йўллари ва марказий кўчаларда фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Навбаҳор” маҳалласи

Каттақўрғон шаҳар ҳудудида умумфойдаланувдаги автомобил йўллари, ички хўжалик йўллари ва марказий кўчаларда фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Навбаҳор” маҳалласига сунъий йўл нотекисликларини ўрнатиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 04 апрелдаги “Aвтомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрел кунги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сонли қарорларида ҳамда “2022-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида автомобил йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида, мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари - автомобил йўллари инфаратузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда-жамоат транспорт-велотранспорт-автотранспорт” устиворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида сунъий нотекисликларни ташкил этиш мақсадида

 

Қ A Р О Р   Қ И Л A М A Н:

  (Yukllab olish PDF)

1. Ҳудуддаги аҳолининг мурожаати ва Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмасининг хати маълумот учун қабул қилинсин ва мақуллансин.

2. Шаҳар ҳудудидаги “Навбаҳор” МФЙ Беклар кўчасидаги савдо дўконлари ҳамда одамлар кўп тўпланадиган жойларга Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти O‘zDSt 3403-2019 талаблари асосида ишлаб чиқилган сунъий нотекисликлар, шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрел кунги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сонли қарори талаблари асосида сунъий йўл нотекисликлари ўрнатиш ташкил этилсин.

3. Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (И.Тошпўлатов), шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (Ф.Қурбонов), маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда сунъий йўл нотекисликларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мос равишда ташкил етиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.

4. Мазкур қарор “Каттақўрғон тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан еътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Ахмедов ва ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Исломов зиммаларига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                                                Г.Алимова

 

397-7-106/Q 22

12.09.2022 й

Каттақўрғон ш

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM