"ОБОД МАҲАЛЛА" ДАСТУРИ АМАЛДА    

Айни кунларда шаҳримиздаги “Яккабоғ” маҳалласида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу борадаги амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди. Дастлаб мазкур маҳалланинг янги қурилаётган биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, керакли тавсиялар берилди. Шаҳар ҳокими ушбу маҳалланинг “Бўстон” ва “Қўшчинор” кўчаларидаги қурилиш-ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш давомида айрим хонадонларга ҳам ташриф буюрди ва хонадон эгалари билан суҳбатлашди. Шунингдек шаҳар ҳокими “Боғидилкушо” кўчасида қурилаётган бетон йўлни ҳам кўздан кечирди.Шу билан бирга мазкур маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорнинг ташкил этган ишлаб-чиқариш фаолияти, мавжуд шароити ҳамда маҳалла ёшларининг бандлигини таъминлаш бўйича яратаётган иш ўринлари ўрганилди.      

                              

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM