ШАҲАР ҲОКИМИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА БЎЛДИ

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар боис аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати тубдан ўзгарди. Бу борада шаҳримиздаги Тиббиёт бирлашмасида ҳам барча шарт-шароитлар яратилди. Замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Ўтган йил давомида муассасага лапораскопик ва скрининг аппаратлари келтирилди.

Тиббиёт муассасасида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бирлашмада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Дастлаб, шаҳар ҳокими бирлашма раҳбари Х.Ҳамраев томонидан мутахассис- ларни ишга қабул қилиш жараёнини кузатди.

Шундан сўнг  шаҳар ҳокими тез тиббий ёрдам бўлимига ташриф буюрди. Яқинда бирлашма раҳбари Туркия давлатида бўлиб малакасини ошириб келган эди. Тез тиббий ёрдам бўлими фаолияти билан танишиш асносида Ҳ.Ҳамраев ўзининг бу борадаги тажрибаларини амалиётга қўллаш  юзасидан фикрларини билдирди.

Шу куни шаҳар ҳокими тиббиёт бирлашмасидаги туғруқ бўлими, Гемодиализ маркази, ҳамда шошилинч болалар ва болалар бўлими, ошхона хизмати, МРТ (магнито резонанс томография) янги қурилган биносини, реабилитация, жонлантириш бўлимини ҳам кўздан кечирди ва беморлар билан суҳбатлашди.

 

Шаҳар ҳокими тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳ.Ҳамреав билан суҳбатда муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида беморлар оқимини ҳисобга олган ҳолда шифохонада Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларини ташкил этиш, Самарқанд тиббиёт университети билан хамкорликда уларнинг профессор ўқитувчилари ва 2-3 курс магистр ординаторларни доимий фаолиятини ва университет базасини ташкил қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM