17 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни!

Мамлакатимизда кейинги йилларда кенг кўламдаги ободончилик, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш, тозалик ва озодалик борасидаги ишлар кенг қулоч ёймоқда. Албатта, ушбу ислоҳотлар боис шаҳару-қишлоқлар, маҳаллалар янада чирой очмоқда.

Каттақўрғон шаҳрида ҳам ўтган икки йил давомида амалга оширилган ободончилик, кўкаламзорлашириш ишлари олиб борилиши натижасида шаҳарнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Бу борадаги ишларда албатта, шаҳримиздаги соҳа ходимларининг хизматлари беқиёс бўлмоқда.

Бугун, “Бутунжахон тозалик куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж. Раббимов ҳамда соҳа ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда  вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж. Раббимовлар  бугун юртимизда олиб борилаётган ободончилик ва кўкаламзорлашириш ишларида соҳа ходимлари ўзларининг самарали меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшаётганликларини алоҳида таъкидладилар.

Шундан сўнг шаҳримиз тозалиги ва озодалиги йўлида меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM