Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми 

Маълумки, ёшларни иқтидор ва қобилиятларини руёбга чиқариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумига старт берилган эди.
Яқинда беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумини юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров раҳбарлигида  ўтказилган йиғилишда  ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ҳамкор ташкилотлар ходимлари ва ёшлар етакчилари иштирок этдилар. Шаҳар ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб, беш ташаббус олимипадаси доирасидаги тадбирларни ўтказиш бўйича тавсияларини берди.
Мутасаддиларга бу борада зарурий топшириқлар берилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                            

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM