ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАДАГИ МУРОЖААТЛАР  ЎРГАНИЛДИ

Сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатларнинг аксариятини ҳуқуқий масаладаги мурожаатлар ташкил этади.
Куни кеча шаҳримиздаги фуқароларнинг ушбу масалалар юзасидан мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида “Гузалкент” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Унда  Самарқанд вилоят суди раиси О.Хайитов, шаҳар ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар  бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда шаҳримиздаги суд идоралари мутасаддилари иштирок этдилар. 
Қабул давомида 30 дан ортиқ фуқароларнинг алимент, ажрим, пенсия, уй-жой бериш ва бошқа ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлари келиб тушди ва уларнинг ижросини қонун доирасида ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати .                                                                          

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM