ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Шаҳар халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабул давомида 20 дан ортиқ  фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Қабулда тушган ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, кредит олиш, уй-жойини таъмирлаш, субсидия асосидаги уй-жой, газ, электр таъминоти, сув масаласидаги мурожаатларнинг ҳар бири атрофлича ўрганилди ва мутасаддиларга уларни ҳал этилиши юзасидан топшириқлар берилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM