БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА БЎЛДИ

Шу кунларда шаҳримиздаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ  ушбу бинолардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари айрим сабабларга кўра якунига етказилмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча шаҳарга ташриф буюрган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида ушбу жойларда бўлди ва олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Вазир Н.Хусанов шаҳар касб-ҳунар маркази негизида  “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил қилинишини билдирди ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришини кўриш асносида бу борадаги фикрлари ва тавсияларини берди.
Шунингдек, вазир шаҳар ҳокими иштирокида айни дамда қурилиш ишлари кетаётган шаҳар бандликка кўмаклашиш марказининг янги биносидаги ишлар билан ҳам танишди.
Ўйлаймизки, ушбу бинолардаги таъмирлаш ишлари якунига етказилиши борасидаги камчиликлар бартараф этилиб фойдаланишга топширилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM