МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳридаги айрим мактабларга қўйилган раҳбарларни АРГОСга қўйилмасдан лавозимга тайинланганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабарни шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ж.Ахмедов қуйидагича изоҳлади.

Ҳақиқатдан ҳам хабарда айтилган шаҳардаги 1- ҳамда 20-умумтаълим мактабларидаги директорлик лавозимлари вакантлиги ҳақидаги эълон ёзги таътил даврига тўғри келганлиги сабабли АРГОС орқали берилмаган. 

Шунингдек, 3- умумтаълим мактаби директори айни дамда янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган шаҳардаги Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабига, 20-умумий ўрта таълим мактаби директори эса Паяриқ туман Халқ таълими бўлими мудири вазифасига ўтганлиги сабабли ушбу мактабларга Халқ таълим бошқармаси буйруғи билан вақтинчалик директор қўйилган. 

1,3- ҳамда 20- умумтаълим мактабларидаги директорлик лавозимларининг вакантлиги ҳақида АРГОС орқали эълон берилади. (маълумотлар тақдим этиш учун тайёрланмоқда). Албатта, ушбу соҳада муайян тажриба ва иқтидорга эга бўлган, малака талабларига жавоб берадиган фуқаролар ушбу лавозимларга АРГОС орқали ариза беришлари мумкин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM