МАКТАБ ИНТЕРНАТИДА ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

Куни кеча шаҳримиздаги барча мактабларда яна дарс машғулотлари бошланди. Халқимизда байрамларда хайрли тадбирларни амалга ошириш одат тусига кирган.

Байрам муносабати билан 5 ёрдамчи махсус интернатида ташкил қилинган хайрия тадбири ҳам болажонларга шодлик улашди. 

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова янги ўқув йилининг бошланганлиги билан табриклар экан таълим тизимидаги ислоҳотлар ва унинг натижасида муассасада яратилган қулайликлар ҳақида сўз юритди. 

✔ Билимлар кунида 29 нафар ўқувчиларга Президент совғалари тақдим этилди

Олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари боис бугун интернат мактабида тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳозирда муассасада 175 нафар тарбияланувчи бор.

Тадбир давомида шунингдек, тадбиркор Ш.Хусанов томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди. 

Кўтаринки тарзда ўтказилган ушбу тадбир ўқувчи-ёшларга олам-олам қувонч берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM