11 ХИЛ ТУРДАГИ НОН ВА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Image_tadbir: 

Аҳолини нон ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплашда бугун бу борада фаолият юритаётган шахобчаларнинг аҳамияти катта. Шаҳримиз аҳолиси ҳам асосан нон ва нон маҳсулотларини дўконлардан, бозорлардан харид қиладилар.

Бугун фаолиятини бошлаган нон ва нон-булочка маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш шахобчаси аҳолига бу борада анча қулайлик яратиши шубҳасиз.

Унинг очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди. Тадбир иштирокчилари нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни тайёр ҳолатга келиш жараёни билан танишдилар.

Савдо дўкони оилавий тадбиркор Худоёр Мустафоев томонидан ташкил қилинди. Ҳозирда бу ерда оиланинг икки нафар аъзоси ва яна икки нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

-Цехимизда 5 хил турдаги нон ҳам 6 хил турдаги турли кўринишдаги булочка маҳулотлари ишлаб чиқариш ва сотишнинг имкони бор. Маҳсулотларнинг хамирини таёрлаш ва пишириш ҳам шу ернинг ўзида амалга оширилади.

Бу ҳам вақтни тежайди ҳам харидорларга маҳсулотларни сифатини сақлаган ҳолда сотиш имконини беради. Бир кунда 500 дан ортиқ нон ва 1200 дан ортиқ булочка маҳсулотлари ишлаб чиқарилади,- дейди тадбиркор.

Келгусида тадбиркор шаҳримизда шахобчанинг филиалини очишни ва яна қўшимча иш ўринларини яратишни ҳамда маҳсулотларни қўшни вилоятларга ҳам етказиб беришни режалаштирган.

Тадбир иштирокчилари тадбиркорнинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тиладилар.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM