"Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари учун навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси орқали намойиш этилган ўқув соати ҳафта давомидаги муҳим хабарлар билан бошланди. Шундан сўнг  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари О.Хасанов томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Шунингдек, ўқув соати давомида ҳафта давомида қабул қилинган норматив ҳужжатлар билан ҳам танишдилар.
Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар  гуруҳи раҳбари Х.Садуллаев сўзга чиқиб, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда белгиланган давлат хизматчиларининг иш фаолиятларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, имкониятлар, белгиланган чекловлар ҳақида тушунтириб ўтди. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM