Каттақўрғонлик тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилди

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида Самарқанд вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Ибрагимов Нозир Алиевич ҳамда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Алимова Гавҳар Зайировна томонидан шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан “Очиқ мулоқот” ўтказилди.

Ушбу тадбирда шаҳар фаоллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари қатнашди. Тадбиркорлар томонидан асосан тушаётган имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш бўйича мурожаатлар ўрганилиб тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM