ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ!

Image_tadbir: 

Айни дамда болажонлар ёзги мавсумда турли оромгоҳларда вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар. Шаҳримиздаги болажонлар ҳам Иштихон тумани Зарбанд қишлоғида жойлашган “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ га қарашли “Фарход” оромгоҳида дам олмоқдалар.
Оромгоҳ 4 даврадан иборат бўлиб, ҳар даврада 100 нафардан болаларни дам олдириш учун шароитлар яратилган.
Куни кеча оромгоҳда бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маскандаги шароитлар билан танишди. Болалар билан самимий суҳбатда уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг болажонлар томонидан ажойиб рақс ва қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM