ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Х.Жуманиязов иштирок этди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси C.C.Халилова вазифасидан озод этилди. 
Хамраев Хумоюн Хамзаевич Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи  этиб тайинланди. 
Йиғилишда Д.Х.Жуманиязов тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича таклифлар билдирди. Маҳаллий даражада муаммоларни ҳал қилиш учун тиббий кенгаш тузиш. Шунингдек, Д.Х.Жуманиязов КШТБ тиббиёт ходимлари учун умумий шакл яратиш, тиббиёт ходимларининг малакасини янги босқичга кўтариш ва тиббий этика бўйича билим даражасини ошириш бўйича ишларни амалга оширишни тавсия қилди.
Йиғилишда бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM