ҲОКИМ МУРОЖААТЛАРНИ ЎРГАНДИ

Шаҳарда аҳолининг муаммоларини бартараф этиш, улар учун муносиб ҳаёт шароитини яратиш мақсадида доимий равишда  фуқаролар билан қабуллар ўтказиб келинади. Бугун шу мақсадда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган қабул давомида шаҳар ҳокими қабулхона мудири Ҳ. Шодиева иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Қабулга 30 га яқин  фуқаролар мурожаатлари билан қатнашдилар.

Ўрганиш давомида фуқароларнинг уй-жой олиш, даволанишга моддий ёрдам олиш, уй-жойини таъмирлаш, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан қилинган мурожаатлари атрофлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.       

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM