ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокими раҳбарлигида бўш турган ер участкаларини аукцион орқали савдога қўйиш масаласида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада ҳоким ёрдамчиларига ҳам бир қатор топшириқлар берилган эди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масала юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларга бағишланди.

Унда сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпўла- тов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 февралдаги 71 сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги  қарори ҳамда унда бу борада белгиланган тартиб -қоидаларга тўхталди.

Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларидаги бўш турган ерларни аниқлаш, уларни онлайн аукционга қўйиш орқали сотишни ташкил қилиш борасидаги ишлари юзасидан  тегишли тпшириқ ва вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM