ГИЁҲВАНДЛИК ХАВФЛИ ИЛЛАТ : ЁШЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИДА

Гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари, наркотик моддаларга қарши курашиш борасидаги тадбирлар ёшларни маънан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда ёшлар ўртасида ушбу хавфли иллатларнинг аянчли оқибатлари акс этган турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда. Жумладан, бугун шаҳар ёшлари ўртасида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, маданият, ҳарбий қисм ҳамкорлигида "Гиёҳвандликка қаршимиз" деб номланган акция ўтказилди.

Акция доирасида даставвал ёшлар бадантарбия машқларини бажардилар. Дўстлик ўйингоҳида арқон тортиш, тош кўтариш ва миллий халқ ўйинлари ташкил қилинди.

Шундан сўнг шаҳар истироҳат боғида соғлом овқатланиш, спорт соғломлаштириш тадбири ўтказилди. Унда ёшлар томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган саҳна кўринишлари, тўғри овқатланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Акция доирасида шунингдек, ёшлар ўртасида турли касалликлар ва уларни олдини олиш, семизлик, спиртли ичимликларга ружу қўйишнинг оқибатлари, ёшлар саломатлигида тўғри овқатланишнинг аҳамияти мавзуларида тарғибот ишлари ташкил қилинди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ёшларни ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб вояга етишларига кўмаклашиш мақсадида Ахборот кутубхона  марказида ташкил қилинган “Ёш китобхон оила”, шаҳар Рақамли технологиялар ўқув марказидаги Киберспорт мусобақаси, шаҳар Маҳалла марказида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида ҳам ёшлар жуда фаол иштирок этдилар.

Ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш ва наркотик моддаларга қарши курашиш борасидаги тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM