ҲОКИМ “ОҚ-ОЛТИН”  МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова  “Оқ-олтин” маҳалласи ёшлари билан учрашди.

Дастлаб ҳоким ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, айниқса ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг бу борадаги фаолиятлари ҳақида гапирди ва ҳар бир ёш бугун эътиборда эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг 10 га яқин ёшлар ҳамда учрашувда иштирок этаётган ота-оналар иш билан таъминлаш, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатларини билдирдилар.

Учрашув давомида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчисига ёшларнинг мурожаатлари ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM