12 май – Халқаро ҳамширалар куни 

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. 
1974 йилда Халқаро ҳамширалар кенгаши ташаббуси билан ҳамшира соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни муносабати билан ушбу сана  Халқаро ҳамширалар куни сифатида йил тақвимига киритилган.
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамшираларни муборакбод этар экан, инсон саломатлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда соҳанинг фидойи ходимлари сифатида ҳамшираларнинг ҳам хизматлари беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади.
Бугун шаҳримизда ҳам аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишда жонбозлик кўрсатаётган барча ҳамшираларга сиҳат-саломатлик, оилаларига тинчлик-тотувлик, бахт ва омад ёр бўлсин.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM