МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ “ЗАКОВАТ”ДА БЕЛЛАШДИЛАР

Ўқувчи - ёшларни маънан етук, интеллектуал билим ва салоҳиятларини оширишда “Заковат” ўйинларининг аҳамияти катта. Куни кеча каттақўрғонлик ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллалар кесимида ташкил қилинган тадбирлар доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ўтказилди.

Унда маҳаллалар ёшларидан иборат “Эверест”, “Бизнесменлар”, “Адолат” жамоалари беллашдилар.

Ахборот технологиялари ривожланган бир даврда ёшларнинг бу борадаги билим ва салоҳиятларини ошириш ва уни тўғри йўналтириш ҳам муҳим ҳисобланади. Куни кеча шунингдек, ёшларни Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишларини ташкил қилиш мақсадида киберспорт мусобақаси ўтказилди.

Шаҳримиздаги рақамли технологиялар ўқув марказида бўлиб ўтган  ушбу тадбирда маҳалла ёшлари фаол иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM