ХОТИРА АБАДИЙ - ҚАДР МУҚАДДАС!

Шаҳримизда 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ҳокими сўзга чиқди ва тадбир иштирокчиларини муборакбод этди. Шундан сўнг ўтганлар рухига қуръон тиловат қилинди. Қардошлик қабристонига гул қўйиш билан бошланган тадбирга шаҳар ҳокимлиги, идора ва ташкилотлар, таълим муассасалари, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, маданият бўлими ҳамда ҳарбий қисм оркестр жамоасининг жанговорлик руҳидаги куй-қўшиқлари остида барча тадбир иштирокчилари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар ва Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Ватанимиз мустақиллигини сақлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларнинг хотиралари олдида сукут сақлаб, ҳурмат бажо келтирдилар.

 

Шаҳар Драма театри олдида давом этган тадбир давомида Маданият бўлими томонидан Иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли хотиралари акс этган саҳна кўриниши намойиш этилди. Яна бир бор ўша машъум кунларнинг қурбонига айланган ҳамюртларимизнинг хотиралари абадий ва уйғоқ эканлиги эсга олинди ҳамда бугунги тинч ва осойишта кунларимизга шукроналар келтирилди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM