Корруцияга оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар

Бугун шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган семинар ушбу масалага бағишланди. Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари Р.Махкулов, Ж.Ашуров, шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Маматов, шаҳар прокурори ўринбосари Ж.Мардонов ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиди. Сўз олган Р.Махкулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши қурашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида белгиланган тартиб ва қоидалари ҳақида тушунча берди.

Семинар давомида шунингдек, шаҳар прокурори ўринбосари Ж.Мардонов ҳам сўзга чиқиб, корхона ва ташкилот раҳбарлари ўз меҳнат жамоаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароит ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни муқаррарлиги ҳақида сўз юритди.

Бу борадаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM