МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Шаҳар Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабул давомида 30 га яқин фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Ўрганиш давомида фуқаролардан уй-жойини таъмирлаш, моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, кредит, соғлигини тиклаш ва бошқа бир қатор муаммолар юзасидан тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди ва муддат талаб қиладиганларини ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM