КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАҚСАДИДА "МАҲАЛЛА ТИББИЙ ПУНКТИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Каттақўрғон шаҳрида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги "Соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 33-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг 2022 йил 1 апрелдаги "Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш тўғрисида"ги 99-сонли буйруғи юзасидан Каттақўрғон шаҳрининг Яккабоғ маҳалласида аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида тиббий пункт ташкил этилди.

“Яккабоғ” маҳалласида шаҳар тиббиёт пункти тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Очилишда КШТБ бошлиғи в.в.б. С.С.Халилова, шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров, Каттақўрғон шаҳар солиқ бошқармаси – бошлиғи Д.Ашуров, “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган маҳалла ходимлари ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга иштирок этди.

Солиқ инспексияси бошлиғи Д.Ашуров тиббиёт масканини ободонлаштиришга ҳар томонлама моддий ёрдам кўрсатди.

Пунктни ташкил этишдан асосий мақсад - бирламчи тиббиёт-санитария ердамини аҳолига янада яхшилаш ва аҳолининг курсатиладиган тиббий ҳизматдан баҳрамандлигини белгилашдан иборат.

Маҳалла тиббиёт пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур инфратузилма – электр энергияси, тоза ичимлик суви ва канализация билан узлюксиз таъминланган. “Маҳалла” тиббиёт пункти соат 8:00 дан 20:00 гача ишлайди.

Пунктда аҳолига тиббий хизмат мавжуд асбоб-ускуналардан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади, бунда:

турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари ўртасида, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш, касалликлар профилактикаси бўйича оммавий ва индивидуал тарғибот тадбирларини олиб бориш;

профилактик ва иммунопрофилактик, диагностик ва даволаш муолажаларни бажариш;

пунктга келган беморларга ва зарур ҳолатларда чақирувга асосан уйларида кўрикларини амалга ошириш;

беморларга улар шикастланган, заҳарланган ва бошқа шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;

сурункали касалликларга чалинган беморлар, ногиронлар, тез-тез ва узоқ вақт касал бўладиганларни белгиланган муддатларда кўрикдан ўтказиш, зарур пайтларда уйда кўрикларини амалга ошириш;

туғиш ёшидаги аёллар кўрикларини амалга ошириш ва улар орасида исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш чораларини кўриш;

юқумли касалликлар билан оғриган беморларни, улар билан алоқада бўлган ва юқумли касалликка гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш ва эпидемияга қарши тегишли тадбирларни ўтказиш;

юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини амалга ошириш;

ноодатий ва оғир кечадиган касалликларга чалинган беморларни поликлиникага соҳа йўналишлари бўйича шифокор кўриги, маслаҳати, назоратга олиш ёки стационар даволаниш учун йўллаш.

Каттақўрғон шаҳрида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни кенгайтириш давом этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM