“Зарафшон” маҳалласи янги бинода фаолият юритади

“Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш Каттақўрғон шаҳрида биринчи марта давлат шерикчилик асосида Абдуллаев Аббос Ҳамидулла ўғли томонидан амалга оширилди.

Энг сўнгги замон талабларига жавоб бера оладиган маҳалла биносини қуришга 330 000 млн. сўм маблағ сарфланди. Маҳалла фуқаролар йиғинининг барча хоналари мебел жиҳозлари билан жиҳозланган, хоналар шинам, ёруғ ва ҳар бир ходим учун алоҳида хоналар ажратилган. Фуқароларни қабул қилиш учун катта, ёруғ ва шинам хона ажратилган ва бу хона давлатимиз рамзлари билан жиҳозланган. 

Бугун, маҳалланинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида сўзга чиққан шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда 2 сектор раҳбари шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов барча йиғилиш қатнашчиларини маҳалланинг янги биносини очилиши билан табриклаб, яхши тилаклар билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM