Нурафшон" маҳалласини обод қилиш ишлари давом эттирилмоқда!

Image_tadbir: 

" Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган "Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор  йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Нурафшон"  маҳалласида ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб бориш ва маҳаллада аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан бугун  Боғибаланд кўчасига тош-шағал тўкиб текислаш ишлари ташкил этилди . Шунингдек,  Сиплон кўчасида яшовчи фуқароларнинг хонадоналарини фасад қисмини таъмирлаш ишлари давом эттирилди. Бундан ташқари, Санъат кўчасидан ўтган зовур атрофини ободонлаштириш ҳамда ички кўчалардаги дарахтларга шакл бериб оқлаш ишлари олиб борилди. Амалга оширилаётган ишлар шаҳар ҳокими Г.З.Алимова, Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Н.Шодиева ҳамда сектор раҳбари Ф.Т.Эгамқуловлар томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM