МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда чиққан “Дастурда белгиланган объектларни фойдаланишга топшириш муддати кечикмоқда” сарлавҳа остидаги хабар юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари Т.Ишбеков қуйидагича изоҳ берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2-апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрида жами 25 км. масофадаги ички йўлларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 26-октябрь санасига қадар 23 км. қисмида ички йўлларда таъмирлаш ишлари якунига етказилган. Қолган 2 км. қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишларни жорий йилнинг 1 ноябрь санасига қадар якунига етказилади.

Шунингдек, дастурда белгиланган Каттақўрғон шаҳрида ичимлик суви ва канализация тармоғини яхшилаш масаласида жами 6 та объектларда қурилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг барчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилган.  

Электр энергияси таъминотини яхшилаш ва таъмирлаш масаласида жорий йилда Каттақўрғон тумани ва шаҳарга хизмат кўрсатувчи шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан жами 16 та трансформаторларни янгилаш ва ўрнатиш ишлари белгиланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 9 тасида ишлар амалга оширилган ва қолган 7 тасини (шундан, 4 таси туман ҳудуди, 3 таси шаҳар ҳудуди) ўрнатиш ишлари жорий йилнинг 5 ноябрига қадар якунига етказилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, шаҳар ва туман ҳудуди учун 56,4 км. масофада тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига жами 29,4 км масофада тармоқ тортиш ишлари амалга оширилган. Қолган 27,4 км масофадаги тармоқ тортиш ишлари (шундан 21 км. шаҳар ҳудудига, 6,4 км. туман ҳудудига) амалга оширилаётган бўлиб, ушбу ишлар жорий йилнинг 5 ноябрига қадар якунланиши режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM