ОИЛА - ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲРЛИ УЙ 

«SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 585-сонли Қарорига кўра ташкил топган бўлиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро ташкилоти ўртасидаги шартномага асосан олиб боради.

Бугун уюшманинг Самарқанд шаҳар филиали вакиллари Каттақўрғон шаҳрида бўлдилар.

Шаҳар ҳокимлигида Каттақўрғон шаҳри ҳамда қўшни туманлардан келган маҳаллалар, хотин-қизлар, ИИБ, соғлиқни сақлаш вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

“Оила-ҳар бир болага меҳрли уй ғояси” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати аввалида уюшма фаолияти ҳақида гапирилди.

Шундан сўнг уюшма вакиллари М.Тошпулатова ҳамда У.Абдурахимовларнинг маърузалари тингланди.

Давра суҳбати савол жавоблар остида давом этди. Якунда иштирокчиларнинг келгусида мана шундай давра суҳбатлари, учрашувларни ота-оналар ва педагоглар иштирокида ташкил қилиш ҳақида берган таклифлари мақулланди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM