Каттақўрғон шаҳрида  корхоналар  ва ташкилотлар фаолиятининг умумий тавсифи  

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2021 йилнинг 1 июль  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1535 тани ташкил қилиб, шундан 1427 таси ёки 93,0 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдода 526 та (34,3 фоизи), саноат 288 та        (18,8 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 119 та (7,8 фоизи), қурилиш   122 та (7,9 фоизи), ташиш ва сақлаш 44 та (2,9 фоизи), ахборот ва алоқа 29 та (1,9 фоизи), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 36 та (2,3 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 108 та (7,0 фоизи) ва 263 та (17,1 фоиз) бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш  соҳаларига тўғри келади.

 

М.Мўминов,  
Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM