КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЯНА БИР МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида шаҳарда катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Кўплаб ижтимоий соҳа объектлари қурилиб фойдаланишга тоширилмоқда.

Яқинда шаҳар туризм салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган масканлардан  яна бири қуриб фойдаланишга топширилди.  

Очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди. Шаҳар ҳокими Каттақўрғон шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, шаҳар аҳолиси учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида, ислоҳотлар боис шаҳар кўркига кўрк қўшаётган кўплаб янги иншоотларнинг барпо этилаётгани хусусида гапирар экан, келгусида  ушбу масканнинг ҳам шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиши билан бирга шаҳар туризм салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини  таъкидлади. 

 

Ёш тадбиркор Сардорбек Озодов ушбу лойиҳаси асосида 4 та ёшнинг бандлигини таъминлади. Меҳмонхона ҳозирда 12 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб,  барча қулайликларга эга бўлган  4 та 2-3 кишилик хоналардан иборат.  

Шаҳримиздаги Амир Темур маҳалласида жойлашган “Semurg’” номли ушбу 2 қаватли иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган.

Тадбиркорнинг айтишича келгусида меҳмонхона кенгайиши, янги хизмат турлари барпо этилиши натижасида яна 10 та янги иш ўрни яратилади.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM