ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИДА  6- МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ҲАМ СОВРИНДОР БЎЛДИ

11-13 июнь кунлари Самарқанд вилояти бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали ёшларни бир мақсад сари бирлаштириши билан бирга уларнинг иқтидорларини ҳам намоён этди. Ўтказилган  турли танловлар, мусобақалар, олимпиадаларда беллашган ёшлар орасидан яна бир бор энг иқтидорлилари, энг билимдонлари сараланди. 
“Вилоят ҳокими фан олимпиадаси”да иштирок этган шаҳримиздаги 6 -мактаб ўқувчиси Любовь Подшивалова ҳам ана шу ёшлар қаторидан жой олди.
1500 нафар иқтидорли ўқувчилар қаторида олимпиадада муваффақиятли қатнашган  Л.Подшивалова рус тили фанидан 10-синфлар ўртасида фахрли 2-ўринни қўлга киритди ва муносиб тақдирланди.
Шунингдек, ушбу мактабнинг яна бир ўқувчиси Севинч Бахтиёрова ҳам ўзбек тили фанидан 90 баллни тўплаб, вилоят ҳокимининг диплом ва қимматбаҳо совғасини қўлга киритди.
Ҳақиқатдан ҳам фестивал нафақат ёшларни бирлаштирди, балки, уларнинг турли йўналишлар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM