КИМЁ-БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИГА ҚИЗИҚУВЧИ ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сонли қарорига мувофиқ Каттақўрғон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактаби негизида кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

Шу муносабат билан 2-умумтаълим мактаби 2021-2022 ўқув йилида кимё- биология фанларига ихтисослаштирилган синфларга 4–синф битирувчиларини ўқишга таклиф қилади.

Ушбу синфларда ўқув машғулотлари танлов асосида олинган тажрибали, олий ҳамда 1-тоифали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Ўқувчиларнинг ҳужжатлари 2021 йилнинг 10 июнидан 15 июлгача қабул қилинади.

Манзил:Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ўзбекистон кўчаси 75 уй, 2 умумий ўрта таьлим мактаби. 

Мурожаат учун телефон: -8 366-455-29-71, +99890-280-70-30.

2 умумтаълим мактаби маъмурияти.

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM