Сессияда сектор раҳбарларининг “Обод маҳалла” дастури ҳамда ёшларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Сессияда 5 та масала муҳокамалар марказида бўлди.

Кун тартибидаги биринчи масала сифатида “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. “Обод маҳалла” дастурига киритилган шаҳримиздаги “Оқ-олтин” ҳамда Ингичка шаҳарчасидаги “Нуробод” маҳаллаларида қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар ҳақида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Айни вақтда мамлакатимизда бўлгани сингари шаҳримизда ҳам “Ёшлар ойлиги” доирасида тадбирлар ўтказилмоқда. Сектор раҳбарларининиг ёшлар билан бўлаётган учрашувлари давомида кўплаб ёшларнинг мурожаатлари, муаммолари, таклифлари эшитилиб уларни ижобий ҳал этиш бўйича тизимли шлар олиб борилмоқда.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашувларда қилинган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботларини депутатлар эътиборига ҳавола қилдилар.

 Шунингдек, сессия давомида шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Ахмадов бу борада январь-май ойлари давомида амалга оширган ишлари юзасидан маълумот берди.

 Кун тартибига киритилган Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбарларининг амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилди бу борада ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM