ЎзЛиДеП - тадбиркорлар партияси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан "Каттақўрғон Ёғ–мой" акциядорлик жамиятида Мустақиллигимизнинг  30 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган давра суҳбати ана шу мавзуда бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган "Каттақўрғон Ёғ-мой" акциядорлик жамияти касаба уюшма раиси Эркин Тагаев корхона фаолияти тўғрисида, хотин-қизлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар ва улар учун  яратилаётган имкониятлар хусусида гапириб ўтди.

Корхонада айни вақтда 700 нафар ишчи ходимлар фаолият юритади. Давра суҳбатида ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам сўз борди.

Корхонага Ҳиндистон давлатининг «MUEZ-HEST» фирмаси билан тузилган лизинг шартномаси асосида 350 минг АҚШ долларига суткасига 30 тонна ёғни ҳидсизлантирадиган дезодорация ускунаси сотиб олиниб ишга туширилган. Ҳозирги кунда суткасига 800 тонна ёғ ишлаб чиқарилиб, аҳоли эҳтиёжи учун етказиб берилмоқда. Шунингдек, корхона Тожикистон ва Афғонистон давлатларига ёғ-мой маҳсулотлари экспортини ҳам амалга оширмоқда. 

Давра суҳбати иштирокчилари ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлим мудири Нодир Тўраевнинг сайловолди дастур лойиҳаси билан ҳам танишдилар. Тадбир сўнггида сайловолди платформаси лойиҳаси бўйича иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM