КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР УЧУН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

Бугунги тезкор ва глобаллашув даври юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришни тақозо қилмоқда. Бугунги кун ва келажагимизни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда соҳанинг етук кадрларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қолаверса дастурчилик – жаҳон миқёсида жуда қадрланадиган, келажаги порлоқ ва анчагина даромадли касбга айланиб бормоқда.

Шунингдек, ёшларнинг бу борадаги мукаммал билимларни эгаллашлари уларнинг ҳаётда ўз йўлларини топишларида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Япониянинг "GAKKO PLUS" компанияси томонидан Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилиши кўзда тутилаётган "YAMATO IT ACADEMY" (IT академияси) лойиҳасини амалга ошириш бўйича мутасаддилар билан дастлабки музокараларни олиб борди.

Келгусида ушбу лойиҳаниниг амалга оширилиши натижасида каттақўрғонлик ёшлар учун  HTML, JAVA, PHP, Python дастурлаш тилларини ўрганиш имкони яратилади.

Мазкур марказда 3 йил давомида бепул IT дастурлаш бўйича бепул дарслар ўтилади. Шунингдек бу борадаги билимларни пухта эгаллаган ёшларни чет давлатларида IT соҳаси бўйича ишлаш имкониятлари ҳам таъминлаб берилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM