САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БОШЛАНДИ

Апрель-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа ташкилотчилари учун семинар-тренинглар ўтказилди.

Шундан келиб чиқиб, шаҳримизда ҳам бугун сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун семинар-тренинглар бошланди.

Шаҳримиздаги 11- ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган семинар- тренинг очилишида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари иштирок этди.

 

Ўқув машғулотлари Республикадан шаҳарга бириктирилган тренерлар томонидан олиб борилмоқда. 

Мазкур ўқишлар жорий йилда мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ғоят муҳим сиёсий воқеа – Президентлик сайловини юқори савияда ташкил этиш учун сайлов жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM