Тадбиркорларга кўмак кўрсатилмоқда

Каттақўрғон шахар давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси масъул ходимлари томонидан 2021 йил май ойида жами 231 та корхоналар ўрганилганда шундан 191 таси кўмаклашиш зарур бўлмаган корхоналар ва қолган 40 таси кўмаклашиш зарур бўлган корхоналар мавжудлиги аниқланди.
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган “Ҳаракатлар режаси” белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида кўмаклашиш зарур бўлган корхоналардан 23 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашилди. Ҳусусан, 2021 йил 28 май куни "KAMATRAKT GTF" OK томонидан корхонага солиқ режимини танлашга кўмаклашилиб, муаммоси ижобий ҳал этилди.
Бундан ташқари, 14 та корхоналар томонидан корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит олиш тўғрисида хамда 2 та корхона ер ажратиш муаммолари юзасидан тегишли тартибда масъул ташкилотларга мурожаат хатлари юборилди.

Каттақўрғон шаҳар
ДСИ ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM