1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Гавҳар Алимова: Болалар куни чинакам байрамга айланмоқда.
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  кўпчилик мамлакатларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади. Мабодо, бу кун дам олиш кунига тўғри келмаса ҳам, ҳақиқий байрамга айланади. Парк ва аттракционлар, турли болалар оромгоҳлари, театрлар болалар билан тўлиб-тошади. Барча яхши нарсалар уларга бағишланади.
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва шаҳарларида ушбу кунда болалар ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида мунозара ва лекциялар  ўқилади, тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, байрамга бағишланиб турли  қувноқ ва маданий-оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиб, концертлар ташкил этилади. Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.
Каттақўрғонда ҳам бу кунни катта тантана билан байрам қилиш анъанага айланган. Анъанага кўра, бу йил ҳам шаҳримизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни катта байрам қилинади.
Байраминг муборак бўлсин, болажон..

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM