ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР БЕЛЛАШДИ

Ёшларни жисмонан бақувват, руҳан соғлом, кучли ирода ва матонатлилик руҳида тарбиялаш, шунингдек улар онгида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, инсонларни қутқаришга оид тушунча, билимларни ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клуби спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Яқинда шаҳар ҳокимлиги шаҳар Халқ таълими бўлими, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, вилоят фавқулодда вазиятлар, шаҳар ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ана шундай мусобақалардан бири ташкил қилинди. 

Қизғин бўлиб ўтган мусобақада 16-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринга муносиб топилди. Шунингдек, 7-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни ҳамда 11-ИДУМ жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақа сўнггида ғолиблар тақдирландилар. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM