САДОҚАТ ВА ҲАЁТ КУЙЧИСИ

Бугун мамлакатимиз бўйлаб халқимизнинг севимли шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди. 

Жумладан, шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактабида шоира ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказилган тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар Халқ таълими бўлими вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. 

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова садоқат ва вафо рамзи бўлган ўзбек аёли Зулфияхонимнинг ҳаёти бугун барча ўзбек хотин-қизларига ўрнак бўлишини, қолаверса ижодий ва маънавий муҳити билан Республикада ўз ўрнига эга бўлган Каттақўрғон шаҳридан ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофотини қўлга киритадиган Зулфиянинг ҳақиқий издошлари етишиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, шаҳримиз мактабларидаги тенгдошларига билими ва хулқи билан намуна бўлган, тадбирларда фаол иштирок этган, зукко ва билимдон ўқувчи-қизларга фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Тадбир куй ва қўшиқлар остида давом этди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM